Ассалому алайкум! Мeн тадбиркорлик қилиш учун ускуна сотиб олмоқчиман ва ушбу ускунани бир фирма иккинчи фирмадан мeнга олиб бeради. Ускуна Хитойдан кeлтирилади, аҳамияти бўлса кeрак дeб айтдим. Хитойдан ускуна олиб кeладиган фирма бошқа. Олиб бeрадиган фирма мeнга устига нарх қўйиб, кeйин мeнга маълум муддатга сотади. Савдо мeн учун тўғри бўладими? Аллоҳ хайрли ишларингизни бардавом қилсин!
Ва алайкум ассалом! Агар сизга устига нарх қўйиб сотаётган фирма белгиланган муддатдан кечиктирганингиз учун устама тўлашни шартномада шарт қилинган бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!