Ассалому алайкум! Бир мусулмон киши христианлар ёки бошқа бир диний вакилларни, уларнинг байрами бўлаётган бўлса мисол учун пасха, уларни таксида қабристонга олиб бориб қўйса ва бу ишига пул олса бунинг ҳуқми қандай бўлади. Яъни мусулмон одам таксист бўлиб ишласа ва бу пулдан болларига таом егизса бунинг ҳукми қандай бўлади? Яъни ўша куни уларнинг қабрстонига одам кўп қатнайди,уларни қабрга олиб бориб қўйса ёки олиб қайтса.
– Ва алайкум ассалом! Ўзга дин вакилларини уларнинг диний маросимларига элтиб қўйиш таклиф қилинса рад қилиш афзалдир. Аммо бордию шундай қилса олган пули ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!