Ассалому алайкум! Қуръон ва ҳадисда зикр қилинмаган китобларни илоҳий деса, бунинг ҳукми қандай? Мисол учун Авестони илоҳий ва Зардуштни пайғамбар деса?
– Ва алайкум ассалом! Шундай бўлиши мумкин деса куфрга ҳукм қилинмайди. Бу масалада жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Валлоҳу аълам!