Ассалому алайкум! Бугун жаноза намозидан сўнг бир ахли илм инсон қабрдаги одамдан 7та нарса сўралади деб, шулар орасида “Кимнинг силсиласидансан” деган саволга “Аҳмад Яссавийнинг силсиласи” деган жавоб бериш керак дедилар. Жанозадан кейин у инсонни ўзларидан буни сўрасам, “бу фиқҳ китобларида бор, шундан айтим” дедилар. Шу ҳақда шариатимизда нима дейилгани?
– Ва алайкум ассалом! Сизга бу гапни айтган киши динга ўзидан қўшимча қўшибди. Бирорта ҳам ҳадисда бу гап келмаган, келиши ҳам мумкин эмас. Валлоҳу аълам!