Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Биз намоз ўқигани борадиган масжидда яқинда канализацияда муаммо бўлиб сув тошиб кетибди. Сув масжиднинг жуда кўп қисмига тошган. Шу сабабли масжид таъмирталаб бўлиб қолди. Масжиддаги жойнамозли гиламларни ҳам янгилаш талаб этиляпти. Биз яшайдиган шаҳарда масжидлар ўзини ўзи таъминлагани сабабли, ҳозирда масжид таъмири учун намозхонлардан маблағ йиғиляпти. Таъмирни катталиги сабаб, йиғилиши керак бўлган пул миқдори ҳам кўп. Билишимча масжидга закот бериб бўлмас экан. Лекин ушбу ҳолатда масжиднинг тамири учун закотни масжидга берсам бўладими?