Ассалому алайкум! Мени кўп танишларимда 10-20 минг доллорларда хақларим бор уларда тўлашга хозирча имкон йўқлиги учун ололмаяпман. Шу билан бирга бошқа яна бошқа танишларимда оз-оздан қарзларим хам бор мисол учун(минг сўм қарзим бўлса юз минг хакким бор) хаққимини ололмай қарзимни беролмаяпман. Лекин ишлаяпман озроқ пул топаяпман атрофимда қариндошларим куни қўшинларим бор эхсонга ўта мухтож шароитда. Саволим - мен хозирги холатимда ишлаб топаётган пулларимдан хақларимни ололмасам хам қарзимни тўлашим керакми ёки эхсон қилсам хам бўлаверадими. Мендан хақдор одамлар хам ўзига тўқ пулга мухтож бўлмаган одамлар.
– Ва алайкум ассалом! Сиздан ҳақдорлар қарзни қайтаришни талаб қилиб турган бўлсалар нафл эҳсон ва садақа қилишдан аввал ўша қарзларни ёпишингиз лозим. Улар ҳақлари кечикишига рози бўлсалар нафл садақалар қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!