Ассалому алайкум! Мен якка тартиб тадбиркорлик билан шуғулланаман. Иш жойимизни ижарага олиб, ижарачи билан пулини келишганмиз. Лекин ижарачи ҳар хил сабаблар билан ижара нархини ҳар 6 ойда кўтаради. Биз жойимизни ўзгартириш билан мижозларимизни йўқотамиз. Шунинг учун мажбур тўлаб ўтирибмиз. Ижарачи «мен хоҳласам кўтараман, хоҳласам тушираман» деб айтади. Биздан ортиқча олган пулларга қандай савол жавоб бўлади? Шу қилган иши динимизда тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ижарани йиллик муддатини келишиб олмаган бўлсангиз, келишувингиз бир ойгагина бўлади холос. Бунда дўкон эгаси янги ойдан нархни янгилашга ҳаққи бор. Агар аввалдан бир йилгача шу нархдан бераман деб ижарага олган бўлсангиз, олти ойда нархни янгилашга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Агар янгиласа сизга зулм қилган бўлади. Валлоҳу аълам!