Ассаламу алайкум! Узр кимдан сўрашни билмай сизлардан сўраяпман саволимни. Соҳам бўйича мақола ёзаётгандим маҳсулотлар фалсификатсияси бўйича. Мақоламни исломдан айрим манбаларни олмоқчдим. Сахихи Бухорий 2-китоб 106-бобда Харом ўлган ҳайвон гўшти ва бутларни сотиш ҳақида дейилган. Агар сотиш ман қилинган бўлсада кимдир уни сотса шаръий ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Шаръан мол деб эътироф этилмаган нарсани сотса, савдо ботил бўлади ва харидор ва сотувчида эвазларга нисбатан эгалик ҳосил бўлмайди. Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва бошқа шаръий манбаалардан мақола ёзишда фойдаланишдан аввал аҳли илм билан маслаҳатлашишингиз лозим. Уларни шаръий илмга эга бўлмаган ҳар ким ўзича тушуниб, ўзича талқин қилиб кетиши адашишга олиб боради. Валлоҳу аълам!