Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

13:40 / 07.12.2023 | Mahorat | 312

Ассалому алайкум! Ман кеча ҳуфтон намозида суннатни иккинчи ракатини ўқиб сажда қилиб "аттаҳият" дуосини ўқимай яна 3-ракатга ўрнимдан туриб юбориб ман Нима қилишни билмай "Фотиҳа" сурасини ва зам сурани ўқидим, сажда қилиб, "аттаҳият", саловот ва роббана дуоларини ўқиб салом бериб, кейин "Вирт вожиб" намозни ўқиб. Қунут дуосини ҳам унутиб қўйдим суннатда қилган хатойимга ҳаёлим келдими? Билмадим, кейин "саждаи лавҳ қилдим. Кўнглим бўлмай ҳуфтон намозини бошқатдан ўқидим. Устоз маслаҳат беринг ман тўғри қилдими ёки хатоми? Хато бўлса, хатойимни қандай тўғрилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки ракаатлик суннат намозида 2-ракаатда “аттаҳият” дуосини ўқимай 3-ракаатга туриб кетган бўлсангиз модомики 3-ракаат учун сажда қилмаган бўлсангиз дарҳол ўша 2-ракаатнинг қаъдасига қайтишингиз, яъни ўтириб “аттаҳият” дуосини ўқишингиз, сўнгра бир тарафга салом бериб саждаи саҳв қилишингиз, сўнг намозни тугатишингиз керак эди. Қунут дуосини унутиб рукуъга кетган бўлсангиз намоз сўнгида саждаи саҳв қилишингиз керак эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat