Ассалому алайкум! Одамлардан бир гап эшитиб қолдим, мотоцикл ҳайдаб авария бўлиб вафот эткан инсонга жаноза ўқилмас экан. Сабаби мотоцикл ҳайдашни бошлаган инсон жавобгарлик ўз зиммасига олиб ҳайдар экан. Шу нарса динимизда қандай қаралади?
– Ва алайкум ассалом! Мотоциклда ҳалокатга учраганга ҳам жаноза ўқилади. Муҳими ўзини атайин ҳалокатга ташламаган бўлса бўлди, акс ҳолда у ўз жонига қасд қилган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!