Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ундиришда макр

12:40 / 16.07.2014 | fayzmuhammad | 2856
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга Аллоҳдан қилаётган ишларингизга хайру барака, ўзингизга саломатлик, омонлик сўраб савол билан мурожаат қилмоқчиман. Балки савол жуда ноодатий туюлар. Бугунги кунда савдогарларимиз, тижоратчиларимиз дуч келаётган энг катта муаммо бу насия масаласи бўлиб қолди. Шахсан мен ўзим бу соҳада қийинчиликка учраяпман. Харидорлар келиб маҳсулот олади. Пули етмайди. Пулини “фалон кунга бераман” деб қарз ёздиради. Ҳамма ҳам эмас, баъзи ваъдабоз инсонлар қарзни бермайди. Телефон қилиб айтамиз, танишлардан айттириб юборамиз. Лекин ҳеч ундиришни иложи бўлмайди. Хуллас мақсади бермасдан юриш. Ўзини учратиб талаб қилинса “пулим йўқ, беролмайман” дейди. Лекин бошқа жойлардан харидлар қилиб, сарф харажатни бемалол қилиб юрганини кўриб қоламиз. Энди шу турдаги инсонлардан насияни макр-ҳийла қилиш йўли билан ундириб олиш мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat