Ассалому алайкум! Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур! Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар. 99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак. 1-Муҳаммад 2-Мустафо 3-Маҳмуд 4-Аҳмад. Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган. Расулуллоҳ аёлларининг исмлари: Хадича бинти Ҳувайлит Савдо бинти Зама Оиша бинти Абу Бакр Ҳафса бинти Умар Зайнаб бинти Ҳузайма Умму Салама бинти Абу Умайя Зайнаб бинти Жахш Жувайриа бинти Ҳорис Умму Ҳабиба бинти Абу Суфон Сафия бинти Ҳуяй Маймуна бинти Ҳорис (чўри) Мориа Қибтия 13-(чўри)Райҳона Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Абдуллоҳ. Оналарининг исми Омина. Додаларининг исми Абдулмутталиб (Шайба ) гта амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўИмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари: Абу толиб (мушрик бўлган) Ҳамза (мўмин бўлган) Аббос (мўмин бўлган) Абу Лаҳаб (мушрик бўлган). 6 та аммалари бўлган: София Умму Ҳаким Арво Барра Отика Умайма Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми: Умму кулсум Руқайя Зайнаб Фотима Ўғилларининг исми: 1-Қосим 2-Абдуллоҳ 3-Иброҳим фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, голган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар: Абу Бакр Сиддиқ Умар ибн Ҳаттоб Усмон ибн Аффон Али ибн абу Толиб Абдураҳмон ибн Авф Зубайр ибн Аввом Талҳатул Убайдуллоҳ Саад ибн аби Ваққос Абу убайда ибн Жарроҳ Саид ибн Зайд.. Бу малумот тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! “Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур!” - бу гапда муболаға қилиб юборилган. Қолгани тўғри. Валлоҳу аълам!