Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

15:48 / 07.08.2023 | Dilnavoz | 393

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиётган эдим. Ёнимда жой озгина қолганди. Шу пайт бир шеригим орқамга жойнамоз солиб, у ҳам намоз ўқий бошлади (алоҳида-алоҳида намоз ўқиётган эдик). Мен буни сездим. Тўсиқ бўлиши учун бирор нарса ҳам қўйиб қўймади. Намоз ўқиб бўлиб, орқамдаги одам намозини адо қилиб бўлишини кутиб ўтирдим. Намоз ўқиб бўлиб, у одамга:" Олдингизга бирор нарса қўйиб олмадингиз-да",- дедим. У эса: " Эркаклар ҳам жамоат бўлиб, намоз ўқишганда, орқама-орқа туриб намоз ўқишади-ю",- деди. Мен эса:"Улар жамоат бўлиб ўқишади. Бизни намозимиз эса алоҳида-ю,"-дедим. Бу пайтда нима қилишим керак эди? Ўрнимдан туриб кетсам, у одамни олдидан ўтиб қолган бўлмайманми? Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтиш жуда катта гуноҳ эканини биламан. Шунга шу саволни беряпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Туриб кетсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat