Ассалому алайкум! Мисол А нинг ижарага олган сартарошхонаси бор. Унинг тахминий қиймати 10 000$. А сартарошхонасини та‘мирламоқчи ва жихозламоқчи. Аммо А нинг та‘мирга хам, жихозларга хам сармояси ё‘қ. Б нинг эса сармояси бор. Улар шерикчилик қилишмоқчин. А о‘зининг ишлаб даромад келтриб турган 6 дона креслосини 10 000$ га сотмоқчи. Шу ё‘л билан А Б ни шерик қилмоқчи. Шунда Б сартарошхонадаги 6 дона креслога мулкда шерик бо‘лади. Қолган барча нарса яъни мулк А ники бо‘либ қолаверади. Тушган фойданинг 50 % А га 50% Б га келишилади. Зарар ҳам худди шундай. А ишхонани та‘мир қилгандан со‘нг Б га ойма-ой фойдасини чиқариб беришга келишилади. Та‘мирдан со‘нг А яна қо‘шимча қиймат яъни таъмирлаш учун харажатлар ва жихозларга пул сарф қилб сартарошхана қийматини оширгани учун фойдани ко‘прог‘ини олишга келишишади. Кейинчалик А Б дан улушларини қайта сотиб олишга келишади. Нархни Б белгилайди ва савдолашишади. Савол. 1. А Б га сотаёткан креслолар асл тан нархи 400$дан жами 2 400 $ лекин у креслони сартарошхонасидан фойдаланиш хуқуқини ҳам сотмоқда. 2. Бу турдаги шерикчиликка вақт тайин қилинса бо‘ладими? бо‘лса қандоқ? 1 йил 2 йил деб. 3. А Б га сотган пулини шахсий эхтиёжига ишлатса бо‘ладими? 4. А Б га сартарошхона қанчалик кучаймасин сиз фақат шу 6 дона креслога эгалик хуқуқида қоласиз деб шарт қо‘йса бо‘ладими? 5. Сартарошхона ижараси, комунал то‘ловлари ва бошқа кутилмаган ва такрорланиб турадиган харажатларни барчасини А тассаруф қилиши ва шунга қараб соф фойдани белгилаб Б га улушуни чиқариб бериши жоизми? 6. А Б дан қайта сотиб олишда бо‘либ бо‘либ сотиб олса бо‘ладими? 7. А Б дан қайта бо‘либ бо‘либ сотиб олаётканда ҳар сафар фойда фоизини камайтриб бориши жоизми? 8. Фойдага қараб зарар фоизи ҳам камайтириб борилса бо‘ладими? 9. А Б га креслоларини соткандан бошлаб Б фойда олиши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Бу йўл билан сартарошнинг фойдасига шерик бўла олмайди. Бу ҳолатда сартарошнинг фойдасига шерик бўлиши учун ё ширкати аъмол тузиб, бири соч олиш билан, иккинчиси одамларни сартарошхонага чақириш билан шуғулланишлари керак ё пулдор тараф дўконни ўзи ижарага олиб, уни таъмирлаб, сўнгра сартарошга қимматроққа ижарага бериши керак. Валлоҳу аълам!