Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ ҳақида

20:42 / 24.08.2020 | Sardor Abduxaliqov | 1210

Ассалому алайкум! Мен қидириш хизматидан бу саволга жавоб топа олмадим, Мени анча йиллардан бери ўйлантириб келаётган, шу саволга жавоб топа олмасдан қалбим нотинч. Аллоҳ барчамизни яратган, У яратувчи эканига ишонаман, лекин у қандай яралган? Мен Қуръонни ўқидим, унда инсонлар бирор нарса хақида билишни хохласа қалблари ором топгунча сўрайверишга буюрилган. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар бир киши сизга “Сен ҳам келажакда хотининг эмас сен ўғил туғасан” деса нима дейсиз? Аниқки “Мен эркак кишиман, болани аёл киши туғади” деб жавоб берасиз. Эркак киши туғадиган бўлиши асло мумкин эмас дейсиз ва бунга шак-шубҳа ҳам қилмайсиз. Аллоҳ таоло ҳам Яратувчи Зот, яратилинувчи Зот эмас. Яратувчи Зотнинг яратувчиси бўлмайди. У бу нарсаларни тўплаб бирор нарса ясовчини Аллоҳнинг яратувчи эканлигига қиёс қилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat