Ассалому алайкум! Москвада бир таниш акамни ошхонасига ишлаш учун келдим патент чиққунича ишламай ёрдам бериб юргандим, ўзлари рухсат берганларидан сўнг кассага тура бошлаганимни 2-куни ФМСдан оддий формада келиб ўзининг бўлимига олиб кетди, 2-3 соат ушлаб туриб қўйиб юброди. Ошхонага қайтиб келсам акам 800.000р штраф тўламаслик учун 100.000р берибдилар, энди яримини берасиз дедилар. Вахоланки ман у ерда 6-7 кун бўлдим лекин ишлаганим йўқ, ўзлари кассага ёрдам қилинг деб рухсат бергандан кейин 1 кун тўлиқ турдим. 2-кун олиб кетишди. Ман хеч қандай ойликсиз ёрдам қилиб ва тўловгаям шерик бўлишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! У жаримага тортилган бўлса ва бунга ўзининг қарори сабаб бўлган бўлса сиз тўламайсиз. Валлоҳу аълам!