Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ер олди сотди масаласи

22:38 / 07.08.2023 | O M | 544

Ассалому алайкум! Менда бир чалкашроқ вазият бўлди. Ишлаб чиқариш учун ер қидираётган эдим. Бир маклер аёл 114 сотих ер топиб бериб, ўша ернинг эгаси билан кўриштирди. Ер нархини 350.000$ деб айтишди. Мен улар билан нархини тушуриш учун бироз савдолашдим. Аммо мен айтган нархга кўнишмади. Шунда ер хужжатларида камчилик йўқлигини билиш максадида хужжатларни бир юрист танишимга ювордим. У танишим хужжатларни кўриб чиқди ва айнан ўша ерни, айнан шу танишимнинг хўжайни аллақачон сотиб олишга ер эгаси билан 200.000$ га келишиб олганини айтди. Аммо хали пулини бермасдан хўжайни қамалиб қолган ва қачон қамоқдан чиқиши номалум эканлигини айтди. Маклер аёл бизга хўжайни деб таништирган ва 350.000$ деб айтган одам эса ўртада турган одам экан. Ернинг соф нархи эса 200.000$ экан. У танишим хатто 350.000$ берсайиз хам у жой менинг хўжайним билан барака бўлган, ололмайсиз деди. Бизга у жой зарл бўлганига ва хўжайнида бундай жойлардан кўп борлигига, у жойни мен ўзим хақиқий эгаси билан кўриштириб сизларга гаплашиб бераман деди. Ва биз 200.000$ ер эгасига, яна 20.000$ ўша танишимга бериб жойни сотиб олдик. Қамалиб қолган инсон бу савдодан хабари бўлиб рози эканлигини айтди. Иш битгандан кейин мен маклер аёлга телефон қилдим ва бўлган ишни айтиб бердим. Мен унга: «ўша жойни биринчи бўлиб сиз менга кўрсатудиз, шунга сизни офисизга бориб сизниям рози қилмоқчиман дедим». У менга норози эканлигини айтди. Мен эса хар хил гапларига этибор бермасдан, офисига бориб, мен билан кетказган 1 кунлик вақтига 1000$ столига қўйиб, рози бўлиб бераётганимни айтдим ва рахмат дедим. Шунда у рахмат хам демасдан индамади. Мен эса рахмат деб чиқиб кетдим. Шу савдо шариатга мувофик бўлганми? У аёл мендан шарий асоссиз норози бўляптими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало ўша ерни олди-сотди қилиш қонунан таъқиқланмаган бўлиши лозим. Маклерга ер топиб бергани учун қанча ҳақ тўлашингизни олдиндан (ҳали ер топилмасидан аввал) келишиб олган бўлишингиз шарт эди. Агар келишиб олган бўлсангиз ва у муайян сумма бўлса (1000$ каби) ўшани беришингиз лозим. Агар аввалда келишиб олмаган бўлсангиз ёки суммани ноаниқ қилиб қўйган бўлсангиз ўша 1 кунда реал бажариб берган иши учун урфда қанча ҳақ тўланса ўшани беришингиз керак бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat