Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

мусобақа

00:00 / 10.01.2008 | eski savollar | 2576
Ассалому алаукум шайх хазратлари илтимос бир саволим бор эди шуларга жавоб берсангиз илтимос саволларим қуйдагича мана ўзига малум мусбақалар бўлиб туради анашуда 2 тараф ҳам мусулмонлар бўлса-ю ўртага бирор нарса қўйиб мусбақалашса ютган тараф ана шу сўврин олса бунга шаритимизда йўл тутилади масалан оммолашиб кетган ўйинлардан футбол, кураш,югириш ваҳакоза. агар саволим но ъорин бўлса узр сўрайман. сизга олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам боқилиб, совутилган отлар орасида мусобақа ўтказдилар. Уларни Ҳайфаадан қўйиб юбордилар. Борадиган паккаси Саниятул Вадоъгача эди.Мен Мусога:«Уларнинг ораси қанча эди?» дедим.«Олти ёки етти мил эди», деди.У зот боқилмаган отлар орасида мусобақа ўтказдилар. Уларни Саниятул Вадоъдан қўйиб юбордилар. Борадиган паккаси Бани Зурайқнинг масжидигача эди.Мен (Мусога):«Уларнинг ораси қанча эди?» дедим.«Бир ёки шунга яқин мил эди», деди.Ибн Умар ўша мусобақада қатнашганлардан эди».Бешовлари ривоят қилган.Шарҳ: Отларни чиниқтириш учун алоҳида боқиб совутилади. Аввал ем бериб семиртирилади. Кейин емини аста секин озайтириб борилади. Чоптириб терлатилади. Турли нарсаларга ўраб совутилади. Охири келиб от чиниқиб мусобақалардан қатнашишга тайёр бўлади.Ҳайвонлар ўртасида мусобақа қилишда уларнинг совутилган бўлиши эътиборга олиниши шарт экан. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарфдан зикр қилинганидек совутилган отлар орасида ўтказилган мусобақада олти ёки етти мил масофани ихтиёр қилганлар. Совутилмаган отлар орасида ўтказилган мусобақада эса бир милча масофани белгилаганлар. Совутилмаган отлар кўп чопсалар қийланиб қолишлари мумкинлиги эътиборга олинган.Ушбу ҳадиси шарфдан олинадиган фойдалар:1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусобақалар уюштирганлари.2. Совутилган отлар орасида узоқ масофаларга мусобақа қилиш мумкинлиги.3. Совутилмаган отлар орасида қисқа масофаларга мусобақа қилиш мумкинлиги.4. Ҳайвонлар орасида орасида мусобақа ўтказганда уларни қийланиб қолишидан четланиш зарурлиги.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбаа номли туялари бўлиб, ундан ўзадигани йўқ эди. Бир аъробий ўзининг туяси билан келди. У ўзиб кетди. Бу мусулмонларга оғир ботди. У зот буни билдилар ва:«Бу дунёда ҳар бир кўтарилган нарсани пасайтириш Аллоҳ учун ҳақдир», дедилар».Бухорий ва Насаийривоят қилган.Шарҳ: Бу ҳадиси шарфдан туялар мусобақаси жоизлигини билиб оламиз. Шунинг спорт оламининг энг муҳим қоидаларидан бири ҳеч ким ва ҳеч нарса абадий биринчи бўлиши мумкин эмаслигини ҳам англаб етамиз. Ҳар қандай олий сифатларга эга бўлган мусобақачи ҳам вақти соати келганда ютқазиши турган гаплигини тушунмоқ лозим. Оиша роияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мусобақалашган эдим, ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг гўштим оғирлашганда яна мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва, бу ҳалиги ўзиш ўрнига, дедилар».Абу Довуд ривоят қилган.Шарҳ: Қаранг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинлари Оиша онамиз розияллоҳу анҳо билан югуриш мусобақаси ўтказган эканлар. Бу югуриш мусобақаси ўтган пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари эллик учдан ўтган эди. Кейинги, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиздан ўзиб кетган югуриш мусобақасида эса У зотнинг ёшлари ундан ҳам катта бўлади. Бу оилавий равишда бадантарбия билан шуғулланишдир. Афсуски кўпгина мусулмонлар бунга ўхшаш нарсалардан бехабарлар.Қадимги уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифни шарҳ қилар эканлар бир неча маъноларга урғу берганлар. Улар, Оишанинг ҳадисида; оёқда югуриб мусобақа қилишга, маҳрам эркак аёллар орасида мусобақа ўтказишга, бу иш виқорга, шарафга, илмга, фазлга ва ёшнинг улуғлигига номуносиб эмаслигига далил бор, дейдилар.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Фақат панжа, туёқ ва нислдагина мусобақа бор», дедилар».Шарҳ: «Панжа» дейилганда туя ва унга ўхшаш ҳайвонларнинг оёқ пажалари кўзда тутилади. Яъни, ана ўша шаклдаги ҳайвонлар орасида пойга ўтказиш мумкин.«Туёқ» деганимизда от ва унга ўхшаш ҳайвонларнинг оёқлари кўзда тутилади. Яъни, ана ўша шаклдаги ҳайвонлар орасида ҳам пойга ўтказиш мумкин.«Нисл» деганда найза ва камон ўқи учига ўрнатилган темир найзалар кўзда тутилган.Демак ушбу турдаги нарсаларда мусобақалар ўтказиш мукин ҳисобланади.Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мусобақада жалб қилиш ва ёнбош қилиш йўқ», дедилар».Иккисини сунан эгалари ривоят қилган.Шарҳ: Бу ҳадиси шарфдаги «жалб қилиш»дан мурод пойгада қатнашаёган ҳайвонни тезлатиш учун махсус кишини жалб қилиш кўзда тутилган. Яъни, мусобақадан ташқаридаги шахс мусобақага арлашмаслиги зарур.«Ёнбош қилиш»дан мурод пойгада иштирок қилаётган от чарчаб қолганда унинг ёнига бошқа отни яқинлаштириб туриб пойгачи ўша янги отга ўтиб олиб пойгани давом этдириши кўзда тутилган.Булардан мусобақада турли ҳийлалар ишлатиш мумкин эмаслиги келиб чиқади.Юқорида келган ҳадиси шарфлардаги каби мусобақалар шариатда жоиз ҳисобланади. Агар ўша мусобақаларга молу мулк аралашмаса жуда ҳам яхши. Мабодо пул мол мусобақага аралашганда ҳам соврун сифатида аралашгани тўғри бўлади. Мисол учун давлат томонидан, баъзи бир шахслар томонидан тикилган соврунлар бўлиши мумкин. Шунингдек, соврун мусобақа қилувчиларнинг бир томонидан тикилган бўлиш ҳам мумкин. Мисол учун, мен сендан ўзиб кетсам ҳеч нарса бермайсан, аммо сен мендан ўзиб кетсанг мен сенга бунча нарса бераман, дейиш каби.Аммо икки мусобақалашган тараф ҳам пул ёки мол тикиши мумкин эмас. Агар у шаклда бўладиган бўлса, албатта, ҳакам бўлиши шарт.

Топ рейтинг www.uz Openstat