Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлни ҳимоя қилиш ҳақида

22:18 / 07.08.2023 | Нигора | 700

Ассалому алайкум! Азгина маслаҳатга муҳтожман, илтимос билмингизни аяманг. Масала шундаки, биза оилам билан турар жойда қўшнилар билан ўзаро келишув оқибатида машина қоядиган жойни ўзимиз яъни қўшнилар билан биргаликда таминлаганмиз, сабаби бундан олдин жуда кўп келишмовчиликлар ва уришлар бўлган. Энди ҳар бир уша ҳудудимизда яшаётган одамни машина кўйишга ўз жойи бор. Бу нарса албатта ноўрин уришларни олдини олиш учун, қўшнилар тинч яшаши учун қилинган. Бир куни 3та ёш болларимни ўқишидан олиб уйга келсам битта бегона машина 3та машина жойини эгалаб ташлаб кетибди, чақиришга имкон йўқ сабаби ҳеч қандай “сигналка” йўки рақам машинада йўқ. Бировни жойига қўйишга ҳижолат бўламан, ҳечкимни вақтини олгим келмайди ва асабини бузгим келмайди. Машинамни бир аммалаб уша машинани олдига жойлаб уйга кириб кетдим. 1 соатладан кейин машинамни сигнализацияси ишлаб кетди, пастга тушсам 3та капкатта эркак киши. Ассаламу алайкум, илтимос кейинги сафар полосаларга эътибор қилиб машинани қўйинг, бошқаларга ноқулайликлар туғдириб қоймен деб айтишим билан. 2 та эркак киши мени сансираб сўкишни бошлашди, ҳақоратлардан титраб кетдим (фоҳиша, исқирт, мараз, молвача) деган гапларни бутун кўчага бақириб мени ҳақорат қилишди. Қўрқиб кетганимдан уйимга кириб кетдим, эримга телефон қилиб ҳаммасини айтдим, барча ҳолат машинамдаги видеорегистраторга туширилган, ҳўжайним кўрдилар. Ишдан келгач, ҳафа бома дедилар. Лекин шу гапларидан кейир баттар ҳафа бўлдии, сабаби демак мени ҳеч ким ҳимоя қилмас эканде. Уша 2 та эркак бошқа домдаги қўшнилар бўлиб чиқди, олдига чиқдик ва улар “аёлини тарбиялавол” деб ҳужайнимни сансираб ҳақорат ҳам килишди, ҳужайним узилани босилар аёл кишигп бунақа муомила килмайдику аҳир деб фақат гапирдилар, улар эса фақаи бақир чақир килиб ҳақорат килаверишди. ДомКом аёл ҳолатни кўриб участковыйни чақирдилар. Фақатгина участковый келгани учун уша 2 та эркак кечирим сўрашди мендан, чунки участковый мендан ариза олгани келган эди. Энди саволии шуки ҳужейнимдан ҳафаман, наҳотки мен аёллари бўла туриб мени ҳимоя қила олмайдилар, йўки шу қилган ишлари тўғрими. Динимизда бунақа вазиятда эркак киши ўзини қандай тутиши керак, мен шуни билиб олиб ҳужайнимни тушунгим келяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар нима деб ҳақорат қилишган бўлса ўшандай қилиб жавоб қайтариши мумкин эди. Оқил одам бировни айбини юзига айтмайди. Эрингиздан хафа бўлманг, ундан ўпкаланманг. Ҳикмат билан иш тутинг. Келгусида эрингиз ўзини йўқотиб қўймай, оиласини ҳимоя қила оладиган қилиб руҳиятини тайёрлаб юринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat