Ассалому алайкум! Исмим ўзимга ёқмайди, исмимни исломий исмга ўзгартирмоқчиман лекин дадам қарши бўляпти. Бу холатда нима қилишим керак ўзгартирсам дадамга оқ бўлмайманми? Ўзгартирмасам исмимни айтишдан уяламан.
– Ва алайкум ассалом! Фарзандга чиройли маъноли исм қўйиш отанинг заммасидаги бурч. Отангиз билан ҳурмат қилиб маслаҳат олиб бу яхши ниятда қилинаётган иш эканини тушунтириб ўзгартиринг. Валлоҳу аълам!