Ассалому алайкум! Бир дўстимни катта қарзи бор 2-3 йилдан бери қарзини узиб келади хозрда 30 минг доллор атрофида қолган. Шу дўстм бу йилги бизнинг берадиган закот пулни қанча бўлсахам менга беринглар деп сўрамоқда лекин у закот пулини олиб қарзига эмас бизнессга тикиб файдасидан қарзларини узмоқчи экан. Саволим шу дўстиммизга Закот беришиммиз мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Қарзидан ошиқча нисобга эга бўлмаса закот олишга ҳақдорлардан саналади. Унга бериш жоиз. Валлоҳу аълам!