Ассалому алайкум! Мен баъзан нуқсонга йўл қўйиб намоз вақтини ўтказиб юборганимда аввалги қазо намозларини ўқиш услубида шу намозни эртангги вақтида қазони адо қиламан ва қўлдан келганча зиёда ҳам қиламан. Саволим бу ёмон бидъат эмасми.2) шом вақтида аввобийнни 6 ракат ўқишим аввалги шом қазоларига ўтади деб ўйлайман, бу хато эмасми. Хато бўлса 3 ракатлик шомнинг аввалги қазоси қандай бажарилади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Қазони эсга тушиши биланоқ ўқиб олишга шошилиш керак. Эртаси кунги ўша намоз вақтида ўқиса ҳам дуруст. Бу бидъат эмас.
2). Хато ўйлабсиз. Шомнинг адоси қандай ўқилса қазоси ҳам шундай ўқилади. Валлоҳу аълам!