Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ хайрли ишларингизга Ўзи қувват берсин. Устоз, Аллоҳ насиб қилса, шу кунлада 1 ойлик хизмат сафарига чиқмоқчиман. Сафарда машаққат бўлиши мумкин. Сафарга чиқадиган кун (учоқ рейси соат кундузги 10 лар атрофида) рўза тутмасликка узр борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сафарга чиққандан кейин қийинчиликни тортса, очса бўлади. Аммо аввалдан тутмай қўйишга рухсат йўқ. Одам ўзи яшаб турган жойнинг чегарасидан ўтгандан кейин мусофир бўлади.