Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат

19:51 / 20.04.2018 | Akramjon | 2853
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мустаҳаб қилганда қайси қўл билан қилган мақул? Олдиндан раҳмат жавобингиз учун.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом!  

عن عائشة رضي الله عنها قالت : كَانَتْ يَدُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْيُمْنَى لِطُهُورِهِ وَطَعَامِهِ ، وَكَانَتْ يَدُهُ الْيُسْرَى لِخَلَائِهِ وَمَا كَانَ مِنْ أَذًى سنن أبي داود 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг қўллари покланишлари ва таомлари учун эди. Чап қўллари эса ҳалоси ва нопок бўлган нарсалар учун эди. 

عن ابن عمر رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَأْكُلْ بِيَمِينِهِ ، وَإِذَا شَرِبَ فَلْيَشْرَبْ بِيَمِينِهِ ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَأْكُلُ بِشِمَالِهِ ، وَيَشْرَبُ بِشِمَالِهِ. مسلم 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: “Бирингиз емоқчи бўлса ўнг қўли билан есин, исмоқчи бўлса ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан ейди ва чап қўли билан чиади”. Муслим ривояти. 
Чап қўлимиз билан есак нима бўлади дейдиганларга Аллоҳ таоло “Нур” сураси 63-оятда 

فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ 

«Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар».
Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишларига хилоф қилганларга, албатта, фитна-синов ёки аламли азоб етиши турган гапдир. Ҳамма иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларига мувофиқ бўлиши лозим. Бунга хилоф бўлган иш эса мардуддир” деган. 

عَنْ سَلْمَانَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قِيلَ لَهُ قَدْ عَلَّمَكُمْ نَبِيُّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كُلَّ شَيْءٍ حَتَّى الْخِرَاءَةَ فَقَالَ أَجَلْ، لَقَدْ نَهَانَا أَنْ نَسْتَقْبِلَ الْقِبْلَةَ لِغَائِطٍ أَوْ بَوْلٍ أَوْ أَنْ نَسْتَنْجِيَ بِالْيَمِينِ أَوْ أَنْ نَسْتَنْجِيَ بِأَقَلَّ مِنْ ثَلَاثَةِ أَحْجَارٍ أَوْ أَنْ نَسْتَنْجِيَ بِرَجِيعٍ أَوْ بِعَظْمٍ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ  

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У кишига: «Набийингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатди», дейилди.
У киши:
«Тўғри. Батаҳқиқ, у зот бизни қазои ҳожат қилганимизда ёки бавл қилганимизда қиблага қарашимиздан, ўнг қўл билан истинжо қилишимиздан ёки учтадан кам тош билан истинжо қилишимиздан ёки чиқинди ва суяк билан истинжо қилишимиздан наҳйи қилганлар», деди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat