Ассалому алайкум! Бир танишим Ийсо алайҳиссалом пайғамбаримизни кўрган охирги саҳоба деб айтди. Танишимдан далил сўрасам меърож воқеасидан далил келтирди. Ийсо алайҳиссалом пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни кўрган охирги саҳобами?
– Ва алайкум ассалом! Бу ихтилофли мавзу. Бу борада тортишишнинг фойдаси йўқ. Ийсо алайҳиссаломни саҳоба деб эътибор қилган тақдиримизда ҳам у зотнинг мартабалари ўзгариб қолмайди. У зотнинг улул азм пайғамбарлардан экани даражаларига кифоя қилади. Валлоҳу аълам!