Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки бизнинг диёрларда ҳам диний адабиётлар кўпайиб бормоқда. Сиз муҳтарам устозимизнинг кўплаб китоблари чоп этилмоқда. Аллоҳ қодир қилганича янги китоблариниги олиб ўқиб бораман. Иншааллоҳ яқинда "Қуръон илмлари" номли китобингизни якунлаш арафасидаман. Ушбу китобдан бир савол пайдо бўлиб қолди. Мазкур китобнинг "Муташобиҳ сифатлардан намуналар" бўлимида “Халаф уламолари Аллоҳ таолонинг сифатлаб бўлмайдиган матнларни У Зотнинг жалоли ва жамолига мос келадиган маъноларга таъвил қиладилар. Жумладан Аллоҳнинг келиши - У Зотнинг амрини ёки аскарининг келиши” деб ёзилган. Шу ерда “аскарининг келиши” дейилган жумлани тушина олмадим. Аскарининг келиши амрининг келиши дегани билан бир маънони англатадими? Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Дуо қилинг устоз, бизга хам Аллоҳ Қуръонни ёд олишни насиб қилсин. Аллоҳ таоло Рамазон ойини муборак қилсин ҳамда сизу биздан Ўзи рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бир маънони ангатмайди. Аллоҳ таолонинг аскари фаришталар бўлиши мумкин.