Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз мен ҳозир Араб Амирликларидаман. Бу ерда таровеҳ намози 8 ракъат ўқилаяпти ва кейин витр ўқилаяпти. Лекин имом витр намозини қуйидаги тартибда ўқияпти: Биринчи 2 ракъат ўқилади ва салом билан тугатилади. Кейин алоҳида яна бир ракъат ўқилади ва салом билан тугатилади. Охирги ракъатда Қунут дуоси ўқилмаяпти. Устоз шу тариқа витр ўқиш тўғрими? Агар кўнглим тўлмаса ўзим алоҳида яна ўқишим керакми? Витрдан сўнг мен яна 12 ракаат таровеҳни ўзим ўқисам бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Улар билан ўқисангиз ҳам тўғри. Кейинги айтган гапингиз ўз ихтиёрингизда.