Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдо

16:15 / 11.09.2023 | Abdurrohman | 565

Ассалому алайкум! Насия савдо блан шугулланаман яни телефон кредитга ( вариант ) бераман. Яқнда битта яқн окамга пул зарл бопқолди мандан озми телефонми сотволиб мани озмга кредит (вариант) қилиб бер дб сорадила ман ойладим телефонни сотвосам болди у мани ҳаққим қвосам ҳолаган одамимга кредитга беролиман ҳалол болади дб ойладим и 1200$ га телефонни сотволдм лекн қолларидан омадим и шу телефонни ойига қанчадур суммадан берас дб келштик ман улага 1200$ бервордим ула манга ҳар ой толов қлшларига келштик бу нарса ҳалолми? Брхлладан сорасам келшлган рибо ёли жоизмас дб этшти ҳози ман нма қлшм кере тори маслаҳатилани берила илтмос агар ҳалол бомаса у пулли проста қарз қб бервориши ойлап туриман ну ортада фойда қлишм кере убу ёли боса этила.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ийна савдоси дейилади. Бу иш жоиз эмас. Оладиган устамангиз рибодир. Пулингизнинг ўзини қайтариб олинг.

Байъул ийна

 Яъни қарзга сотиш (ёки олиш). Бунда бир киши насияга бошқа кишидан бир нарсани мингга сотиб олади ва яна ўша нарсанинг ўзини қайтариб олган кишисига нақд тўққиз юзга сотади. Ўртада аслида савдо қилиш мақсади бўлмайди, балки сотилган мол яна эгасининг қўлига ўтади. Лекин юз биринчи киши қўлида рибо қарзи бўлиб қолади. Бу савдо тушунчаси остида амалга оширилаётган рибо қарзидир. Ийна (العينة) деб номланиши қарз олди-бердисида айнни яъни нақдни ҳосил қилиш сабабидандир. Ёки молнинг айнан ўзи сотувчига яна қайтиб келганлигидан шундай номланган. Бунда нақддан кўра насияда нархни ошириш савдоси мақсад қилинмаган. Лекин ушбу ҳийлада насия савдосини рибо қарзи учун ҳийла воситаси қилиб олинади. Яъни ҳаромга етишиш учун ҳалол нарсани сабаб қилиб кўрсатилмоқда ва бу билан ҳийла амалга оширилмоқда. Бунинг тўғри эмаслиги очиқдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat