Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўчмас мулкнинг закоти

09:06 / 22.06.2017 | Farrux.m | 4375
Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати аъзолари вилоятда доимий истиқомат қиладиган кишининг тошкент шаҳрида бир хонали уйи бор эди, уй тошкентга иш билан борганда вақтинчалик яшаб туриш мақсадида сотиб олинган. Уй тижорат мақсадида сотиб олинмаганлиги учун, унинг ўртача нархидан закот чиқарилмаган. Шу йили уй эгасининг молиявий аҳволи яхшиланиб яна тошкентдан уч хонали уй сотиб олди. Ҳозирги вақтда иккала уйҳам ижарага берилган. Уй эгаси тошкентга иш билан бориб қолса уч хонали уйида бир ёки икки кеча қолади ижарачиларнинг рухсати билан ва уйнинг эркак кишиси уйда бўлган вақтда албатта. Савол шундан иборат: Ҳазирда бир хонали уйга эҳтиёж йўқ, фақат пул керак бўлганда сотаман деган ниятлари бор. Шундай ҳолатда бир хонали уйнинг  ўртача нархидан закот чиқариладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чиқаргани афзал. Масала: Пулни банд қилиш мақсадида олинадиган уйлардан закот чиқариладими? Жавоб: Уй, ер сотиб олинаётган пайтда одатда учта нарсани ният қилинади: 1. Кейинчалик уни сотиб юбораман деб ният қилса, ҳар йили закот бераётган йилдаги қийматидан закот чиқариш вожиб бўлади.

وَمَا اشْتَرَاهُ لَهَا أَيْ لِلتِّجَارَةِ كَانَ لَهَا لِمُقَارَنَةِ النِّيَّةِ لِعَقْدِ التِّجَارَة

“Тижорат учун сотиб олган нарсаси тижорат учун бўлади. Савдо вақтида тижорат нияти топилганлиги учун”. (Дуррул муҳтор).

يُعْتَبَرُ يَوْمُ الْأَدَاءِ بِالْإِجْمَاعِ وَهُوَ الْأَصَحُّ

“Бил ижмо закотни адо қилиш куни(даги қиймат) эътиборга олинади. Шу саҳиҳдир”. (Роддул муҳтор); 2. Уй қуриб ўзим яшайман деган ниятни қилса, бундай ҳолатда сотиб олинган ховлининг қийматидан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى

“Яшаб турган ховлисидан закот чиқармайди”. (Фатавои Ҳиндия); 3. Ҳеч қандай ниятсиз сотиб олиш. Бунда ҳам ундан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади”. (Жавҳаратун наййира). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat