Ассалому алайкум! Бир марузада қора ит жин деб эшитдим ва шундай итни кўрсангиз шубҳасиз ўлдиринглар деб Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар шу ҳадис сахихми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадиси шарифда қора итни жин деб эмас, “шайтон” деб аталган. Бундан ҳақиқий маъно эмас, мажоз ирода қилинган. Бошқа бир ҳадиси шарифда кабутар кетидан чопиб юрган кишига “Шайтон шайтонни кетидан юрибди” дейилган. Араблар нутқида бундай ўхшатиш кўп учрайди. Қора итни бундай атаганларининг сабаби шундаки, одатда бундай итлар хосиятсиз, фойдасиз ва зарар берувчи бўлиб, бамисоли шайтонга ўхшаш бўлади. Валлоҳу аълам!