Ассалому алайкум! Пайшанаб куни кечқурун ғусул вожиб бўлди жума бомдод намозига уйғонганимда свет ўчган экан домда свет ўчса сув босими тушиб кетади шу боис имкон қадар ғусул қилишга харакат қилдим эрталаб ишга кетаёткандахам сув йўқ эди шу ғусулим билан ишга келдим кейин жумага чиқдим жумада суннат намозларини ўқиётканимда ғусулим тўлиқ бўлмаган бўлсачи деган фирк келиб намозда адашдим агар ғусулим тўлиқ бўлмаган бўлса диндан чиқиб қолмадимми шу ўй фикрлар билан намозларимда сиқилиш бўляпти бази пайтлар намозларимнихам адо этолмаяпман
– Ва алайкум ассалом! Ғусл ёки таҳорат олган кейин пайдо бўладиган асоссиз шубҳаларнинг эътибори йўқ. Ибодатда давом этаверишингиз керак эди. Валлоҳу аълам!