Ассалому алайкум! Онам дадам сафардалик вақтларида улар жўнатган пулни қўшнимизга қарз қилиб бериб юбордилар. Энди қўшнимиз пулни бермайман исботинг йўқ дея пул беришдан бош тортди. Ростдан ҳам ҳеч қандай исбот йўқ. Каттагина сумма эди. Энди дадам ҳар куни келиб биз қиз фарзандларига ҳам, онамни ўзига ҳам овоз кўтарадилар, ҳақоратлайдиган, базан урадилар. Биз дадамдан қўрқиб қолганмиз, қандай дуо қилсак дадамни кўнгилларини юмшата оламиз
– Ва алайкум ассалом! Аёл эрининг пулини унинг изнисиз қарзга бериб юбориши жоиз эмас. Бу иши гуноҳдир. Тақинчоқлари ёки бошқа бирор мулкини сотиб бўлса ҳам эрининг ҳақини қайтариб бериши шарт. Шу кетишда вафот этса охиратда савоблари билан тўлаб беришга, агар бўлмаса гуноҳларини зиммасига олишга мажбур бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!