Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомиладорликда ният

20:25 / 11.09.2023 | Дурдона | 647

Ассалому алайкум! Мен хомиладор бўлганимдан бошлаб, Аллоҳдан ўғил фарзанд насиб қилсанг, исмини Муҳаммад қўямиз деб ният қилганман. Алхамдулиллах 2 фарзандим бор. Бир ўғил, бир қиз. Эр-хотин кейинги ўғил фарзандимизга Муҳаммад деб исм қўямиз деб ният қилиб қўйган эдик. Бизнинг уйда хам Мухаммад исмли фарзандимиз бўлишини, уйимиз янада баракага тўлишини ният қилган холда Аллоҳдан шундай деб сўраб ният қилар эдим. Энди фарзандим туғилишига 1 ойча вақт қолди, исмини Мухаммад қўймасак (айрим сабабларга кўра), Аллоҳни берганига шукр қилмаган бўлиб қоламизми? Хўжайиним фарзандга туғилганидан кейин исм берилади, хеч нима қилмайди деябтилар. Ёки бошқа исм қўйилган тақдирда хам ўзим, онаси сифатида Мухаммад деб чақирсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳаммад исмини қўйишингиз мажбурий эмас. Истаган исмни қўйишингиз мумкин. Бирор мушкуллик йўқ. Маъноси ношаръий бўлмаса бас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat