Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрга ўтадими?

13:07 / 28.10.2023 | Ali | 1032

Ассалому алайкум! Онам совчиликка борганларида қизнинг қулоғига тилла ҳалқа таққандилар. Никоҳ ўқитаётган вақтда маҳрга нима берасиз деганда ўша тилла ҳалқани назарда тутиб берганман деб айтгандим. Тўйдан кейин онам ва хотиним келишолмай қолишганда онам ўша тилла ҳалқани хотинимдан олиб қўйганлар(мен тилла ҳалқани маҳр ўрнига берганимни билмас эдилар). Кейин хотинимни контракт пулини тўлаш вақти келганда, контрактга тўланадиган пулни маҳр ҳисобида деб берганман. Хотиним контрактига тўлаган. 1) Мана шу 2 ҳолатдан қайси бири маҳрга ўтади? 2) Иккиси ҳам ўтмаса нима қилишим керак? 3) Онам гуноҳкор бўлиб қолганларми?(гуноҳкор бўлсалар каффорат учун нима қилишлари керак)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда ҳам ўша ҳалқани бераётганда унинг маҳр бўлишини ният қилган бўлсангиз ўша маҳр бўлган ва онангиз уни қайтариши шарт. Агар ундай бўлмаса маҳр мисл, яъни унга ўхшаш келинларга урфда берилган маҳр вожиб бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat