Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар

19:47 / 01.11.2021 | Alixonova Yulduz | 1171

Ассалому алайкум! Шу кунларда эрим билан яшаётганимдан жуда ҳафа бўлиб кетяпман. Кўнглим кўп оғрийди бош олиб қаерларгадир кетгим келади, яшашдан мазмун қолмагандек туюлади, аммо фарзандларим учун, ота онам учун чидаб яшашга мажбурман. Бундай(эрига кўнгилсиз, фарзандлари учун ноилож) яшаётган аёллар афсуски ҳозир орамизда кўп. Улар ўз кўнгилларига қарши, орзу умидларидан, роҳатларидан воз кечиб яшайдилар, умрини, ҳаётини қурбон қилиб яшайдилар. Бундай вазиятга динимизда қандай тавсиф бор? Аёллар шундай яшашга мажбурмилар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон шаҳватлар кетидан қанча қувмасин барибир охири бахтсизликка олиб келади. Ҳар бир инсоннинг, ҳоҳ эркак, ҳоҳ аёл бўлсин бахт-у саодати ўз яратувчиси бўлмиш Аллоҳни рози қилишга интилишидадир. Инсон ўзининг имтиҳони нимадан бўлишини билмайди. Кимникидир молидан, яна кимдир оиласидан бўлади. Кўпроқ дуо ва тазарруда Аллоҳдан сўраш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat