Ассалому алайкум! Аёлим ажрашамиз деди, "мани унақа ниятим йўқ" дедим, унда ўзимга топширасми деди, жахилда ўзинга топширдим дедим. Кейин у ажрашамиз деди. Саволим талоқ тушдими, агар тушган бўлса айтинг ражъий талоқми йўқи боин талоқ?
– Ва алайкум ассалом! “Ажрашамиз” дейиш билан талоқ тушмайди. Яна нималар дейилганини аниқлаш керак. Валлоҳу аълам!