Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм ҳақида

15:59 / 29.09.2016 | dilshod | 2580

Ассалому алайкум! Ниғмон исмини маъноси билмоқчи эдим. Фарзандимга қўйсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Эй Расулуллоҳ! Биз ота-онанинг ҳаққини билдик. Аммо фарзанднинг ҳаққи нимадан иборат?» деган саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга чиройли исм қўйиб, гўзал одоб бериш», дедилар. Байҳақий ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Совет тузуми даврида Исломий исмларни ўта даражада бузиб ишлатилди. Хусусан Муҳаммад исми қўшилган исмларни масалан Муҳаммад Юнусни “Маматюнус”, Муҳаммад Раҳимни “Мадраҳим”, Муҳаммда Ёқубни “Матёқип” шаклига ўзгартириб исм қилиб қўйишди. Қолган жуда кўп исмлар ҳам шу кабидир. Сиз айтган Ниғмон исми ҳам, аслида Нўъмон бўлиб, мазҳабимизнинг имоми Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг исмлари ҳам Нўъмон ибн Собит бўлган. Нўъмон - шимолий минтақаларда ўсиб, қизил очиладиган гулнинг исми ва Ҳияра мамлакатининг подшоларининг лақаби бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat