Ассалому алайкум! Одий жанжал келишмовчилеклар бўлганда эр хотинига талоқ айтиш мумкунми. Эримми характерлари асаблари жуда тез ота оналари ўтгандан кейн шунақа нима десиганларини билме қоладила лекн ўзларига кеб жахилдан тушуб кечирим сўредла. Манга ўткан йили жахил устида 3 талоқ санга яшеман дудила лекн жиззахдаги энг катта масжидага бориб хаммасини тушунтириб яшаш неятим борлегини айтганимизда ула бизага нигоҳ ўқиб қўйгандила лекн шу билан бирга бошқа яна бу сўз оғзездан чиқмасин кейинги сафар иложи йўқ дегандила. Бу йил яна урушиб қолдек ўртамизга бир қиз тушгани сабаб ва ула манга мен талоқ санга диб бақириб уйдегиларини олдида энди яшамен дилада эртаси куни қизимиз бор яна хозир хомиладорман шунга ман улани отасиз ўсишини хохламеман диб айтиб кечирим сўрадила ман қайтиб яшебман лекн туни кун ўйлеман биза энди бир биримизга хароммизми. Ахир яшаш неятимиз бор лекн у сўзди жахлга бўйсиниб айтдила. Қанде холатда талоқ айтиладаи ўзи ман хиёнат қимаган бўсам илтимос у сўзди айтишга лойиқ иш қимадим. Энди ман нима қилишим кере 10 ойлик қизчам бор 2 ойлик хомилам бор, ёшим 21да қанде маслахат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! “3 талоқ санга” деганида сизга 3 талоқ тушган. Ундан сўнг бирга яшашга йўл йўқ. Жиззахдаги ўша катта масжиддагилар агар “бир лафз билан қўйилган 3 талоқ 1 талоқ ҳисобланади” дейишган бўлса уни ўзларидан сўранг сабабини. Валлоҳу аълам!