Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устоз тутиш

00:00 / 15.05.2010 | eski savollar | 1789
Ҳозирда куплаб ёш мусулмонларнинг айни муаммоси бор. Улар исломий илмни кимдан ёки қаэрдан урганишни билмай бошлари қотган. Айниқса Г'арбда яшаётган мусулмонларнинг ҳоллари ачинарли. Куп ёшларнинг билим савияси интернет орқали турли юналишдаги исломий саҳифалардан олган узиқ юлиқ ма'лумотлари ва масжидларда эшитган гапларидан иборат. Бундай илм олиш услуби сабаб ҳар ҳил иҳтилофларга дуч келмоқдалар ва натижада ба'зи тоифаларга эргашиб кетмоқдалар. Г'арбда асосий да'ват ишларни юритаётганлар "салафи"лар булгани учун купинча шу тоифанинг та'сири кучли булмоқда. Фикри ожизимча, бунга уҳшаш барча муаммолар ишончли устозга эга булмасликдан ёки умуман устоз тутмасликдан келиб чиқмоқда. Шу сабаб, ҳурматли устоз, исломда устоз тутиш қанчалик муҳим эканлиги ва бунда нималарга э'тибор бериш кераклиги ҳақида ма'лумот берсангиз? Устоз тутмасликнинг қанчалик ҳатарли эканлиги ҳақида ҳам биз ожизларга билдирсангиз?Аллоҳ сиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳақда кўп гапирилган. Ҳар бир нарсани, ҳунарни ҳам, илмни ҳам, бошқа нарсаларни ҳам устоздан ўрганилиши бор ҳақиқат. Бунга амал ҳам қилинади. Аммо дийнга келганда бунга амал қилиш баъзи кишиларнинг хаёлига келмайди. Албатта, бунинг бир қанча сабабалари бор. Сабабларнинг энг каттаси, уюшган тарзда дийний дарсларни ташкил қилинмаслигида. Агар истаган киши учун, эркин тарзда, бир хил китобдан, бир хил учлубда дарслар ўтиб турилса, ҳаммаси осон кечади. Лекин, минг афсуслар бўлсинким, ҳозирги шароитда бунинг иложи бўлмаяпти ва оқибатда сиз айтган каби нохушликлар пайдо бўлмоқда. Аллоҳ таоло Қуръони Каримни тушириб, ҳар ким ўзи ўқиб олаверсин, демаган. Балки, Қуръони Каримни бандаларга ўргатиш учун набий юборган. У зот эса, умматларига устозлик қилиб, саҳобаларга таълим берганлар. Саҳобалар тобеъийларга таълим берганлар. Улар эса, ўзларидан кейингиларга ва шундай тарзда ҳозиргача давом этиб келмоқда. Шунинг учун, иложи борича ишончли, билимли ва тақволи устоз топишга ҳаракат қилиш жуда ҳам муҳим.

Топ рейтинг www.uz Openstat