Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламни сақлаб қолмоқчиман

16:10 / 23.06.2021 | Мадина | 3284

Ассалому алайкум! Мен 20 ёш эдим бир йигит билан ахди паймон қилгандик унга буткул ишонганимдан у билан жинсий алоқада хам бўлдик. Кунлар ўтиб мен хомиладор бўлдим у фикридан қайтиб хомиламни нобуд қилиш даражасигача борди ва кейин уни қайтиб кўрмадим бу хақда уйдагиларимга хам айтолмадим. Кунлардан бир кун уйдагиларим мени бир йигитга унаштиришди мен қизлик пардани медидсина орқали тиклаб юзимни ёруғ қилдим хам оилам тинч тотув 1 ярим йил яшадик фарзанд бўлмади кўринмаган дўктирларимиз қолмади мени соғлом деб эримда фарзанд бўлмайди деяпти. Бу гапдан хабар топган мени онамлар ажраштириб олишмоқчи лекин мен ажрашиш ниятим йўқ сабр қилиб намозларимда Аллоҳдан сўрамоқчиман буни менк уйдагиларим тушунишмаяпти айтинг мен нима қилай ажрашсам 1 умр виждон азобида қолиб кетмайманми? Ўзимдан ўтган дардни ўзим биламан фақат менга тўғри йўлни кўрсатинг мен нима қилсам Аллоҳ олдида айбимни тўғирлай оламан


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ҳикоянгиздан қилган гуноҳларингиз учун тавба қилганга ўхшайсиз. Агар тавба қилмаган бўлсангиз, аввало тавба қилмоғингиз зарур бўлади. Кейинги турмушингиз ҳақида ажрашиш масаласи сизнинг ўзингизга боғлиқ. Агар сабр қилиб, Аллоҳдан сўрайман десангиз, Аллоҳнинг марҳамати кенг. Қанчадан-қанча оилалар узоқ муддатдан кейин ҳам фарзанд кўришгани тажрибадан маълум. Ëки ажрашиб бошқа турмуш қиламан десангиз, шаръий нуқтаи назардан фарзанд кўрмасангиз ва муаммо хўжайнингизда бўлса ажрашиш сизнинг ҳаққингиз ҳисобланади. Нима бўлганда ҳам, Аллоҳга тақво қилиб, гуноҳлардан йироқ бўлишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat