Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эримни рухсатисиз дугонамга тилла узугимни берганман

11:31 / 04.10.2023 | Mehriniso | 312

Ассалому алайкум! Мен бир неча йиллар олдин бир дугонамга эримни рухсатисиз бир ойга тилла узигимни берганман. Чунки дугонам уша вақтда тиллага мухтожлигини айтган яни у тиллани залокка қўйиб қарзларини тўлаши керак бўлган. Эримдан хам дугонам қарз сўради. Лекин эрим йўқ манда дедилар. Шунда рахмим келиб 1 ойгагина тилла узигимни бердим. Ўша тилла узигимни онам совға қилганлар. Саволим шуки мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми. Гуноҳ бўлса буни қандай тузатсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша тилла буюм ўзингизники бўлса уни кимгадир бериш учун эрингиздан рухсат сўрашингиз шарт эмас. Кредит учун гаровга ёрдам қилмаган бўлсангиз бас. Агар шундай қилган бўлсангиз тавба ва истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat