Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЗоодПай орқали ишлаш

18:00 / 06.12.2021 | Тургунов | 1245

Ассалому алайкум! Мен техника дўконида ишлайман, шу вақтгача ишхонамизда кредит тизими йўқ эди. Аммо энди ЗоодПай орқали фоизсиз кредит йўлга қўйилмоқчи. Бу тизим шундан иборатки агар мижоз дўкондан нақт пулга биронта техника сотиб олса арзонроқ олади лекин ЗоодПай орқали кредитга оладиган бўлса бироз қиммат лекин фоизсиз 90кун муддатда тўлайди. Масалан принтерни нархи 2млн сўм бўлса, ЗоодПай орқали олса 2млн 400минг сўмга олади ва 4 марталик 600минг сўмдан ЗоодПай ҳисобига тўлов қилади. Сотиб олган вақтда бизга 2млн 188минг сўм тушади ва ЗоодПай га 4маротаба тўлов қилади. Ушбу тизимдан фойдаланиш жоизми ёки ишдан кетганим маъқулми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўловни кечиктирганда мижоздан нархга устама талаб қилса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat