Ассалому алайкум! Дўстим билан Кореядамиз, ман дўстимдан корейс пулида қарз олсам ва унга мол олиб ўзбекистонга жўнатсам сотиб пулдан фойдамни олиб дўстимнинг уйига доллар берсам бўладими? Дўстим рози (бу ерда дўстим фойда қилмайди, фақат пулини қарз қилиб беради). Мисол 120.000 вон олсам 100 доллар бўлади. Курсни ўзгаришини инобатга олган ҳолда? Агар бу ишим жоиз бўлса қарз олаётган кунимдаги курс нархида ҳисоблайманми?
– Ва алайкум ассалом! Доллар қарз олиб долларда беринг. Валлоҳу аълам!