Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сакоротул мавт

07:10 / 25.02.2021 | Kamoliddin | 3712

Ассалому алайкум! Сакоротул мавт хақида малумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сакаротул мавтнинг тўрт босқичи бўлар экан.
1). Аллоҳ таоло "Қоф" сурасида марҳамат қилади: 

 وَجَاءتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ ذَلِكَ مَا كُنتَ مِنْهُ تَحِيدُ۝ 

19. Ўлим талвасаси ҳақиқат бўлиб келди. Мана шу сен қочиб юрган нарсадир.
Дунёда инсон энг ёқтирмайдиган нарса ўлимдир. Одам боласи уни ҳатто ўйлагиси ҳам келмайди. Лекин ўлим бешафқат ҳодисадир, вақтидан кечикмай, ҳеч нарсани писанд қилмай, бостириб келаверади.
Оятда ўлим талвасаси ҳақиқат – ҳақ билан келиши айтилмоқда:
«Ўлим талвасаси ҳақиқат бўлиб келди».
Демак, ўлим талвасаси чоғида – жон бериш пайтида бу ҳақиқат инсонга ўзлигини намоён этади. Лекин у пайтда вақт ўтган бўлади. Энди иймон келтирган билан, тавба қилган билан иймон ҳам, тавба ҳам қабул қилинмайди. Эй инсон!
«Мана шу сен қочиб юрган нарсадир».
Охирзамон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом жон таслим қилиш пайти яқин келганда, юзларидан терларини артиб туриб: «Субҳаналлоҳ, ўлимнинг сакаротлари (талвасалари) бор», – деганлар. Аллоҳга мулоқот қилишга иштиёқи чексиз зотнинг ҳоллари шу бўлганда, бошқалар не ҳолга тушишлари ўз-ўзидан маълум.
2). “Анъом” сурасида: 

 وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللّهِ كَذِبًا أَوْ قَالَ أُوْحِيَ إِلَيَّ وَلَمْ يُوحَ إِلَيْهِ شَيْءٌ وَمَن قَالَ سَأُنزِلُ مِثْلَ مَا أَنَزلَ اللّهُ وَلَوْ تَرَى إِذِ الظَّالِمُونَ فِي غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَالْمَلآئِكَةُ بَاسِطُواْ أَيْدِيهِمْ أَخْرِجُواْ أَنفُسَكُمُ الْيَوْمَ تُجْزَوْنَ عَذَابَ الْهُونِ بِمَا كُنتُمْ تَقُولُونَ عَلَى اللّهِ غَيْرَ الْحَقِّ وَكُنتُمْ عَنْ آيَاتِهِ تَسْتَكْبِرُونَ۝ 

93. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унга ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам, «Менга ваҳий қилинди», деган ёхуд «Аллоҳ нозил қилган нарсага ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қиламан», деган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Золимларнинг ўлим талвасасида турган пайтларини, фаришталарнинг «Жонингизни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», – дея уларга қўл чўзиб турганларини кўрсанг эди.
Улар ўлим талвасасида қийналиб ётибдилар. Шунда азоб фаришталари келиб, уларни азоблаш учун қўл чўзадилар. Дарҳол азоб бермасдан, маънавий қийноқ ҳам бўлиши учун, талваса чекаётган бу золимларга қарата даҳшатли овозда:
3). “Воқеъа” сурасида: 

  فَلَوْلَا إِذَا بَلَغَتِ الْحُلْقُومَ۝ 

83. Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?
4). “Қиёмат” сурасида: 

 كَلَّا إِذَا بَلَغَتْ التَّرَاقِيَ۝ وَقِيلَ مَنْ رَاقٍ ۝ وَظَنَّ أَنَّهُ الْفِرَاقُ ۝ وَالْتَفَّتِ السَّاقُ بِالسَّاقِ ۝ إِلَى رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ الْمَسَاقُ۝ 

26. Йўқ! Вақтики, (жон) ҳалқумга келса…
27. Ва: «Ким буни қутқарар?» – дейилса…
28. Ва албатта, бу фироқ эканига ишонса…
29. Ва болдирлар бир-бирига алмашса…
30. У Кунда ҳайдаб бориш жойи Роббинг ҳузуридадир.
Бу оятлар жон чиқиш ҳолатидаги инсонни тасвирлаяпти. Яъни жони ҳалқумига келиб қолганда, уни ҳаётда олиб қолиш учун барча чора кўрилади. Ким қутқараркин, деб илтижо қилинади. Лекин иложи бўлмай, фироқ вақти келганига ишонч ҳосил бўлади. Жон чиққанда эса оёқлар жонсиз бўлиб бир-бирига чалишади.
Жон бераётганида ўз яқинлари, ота-онаси, ака-укаси, биродари бошида туриб, жон бериш ҳолатини, жон аччиғини кўриб турсалар-да, ҳануз қиёмат кунига ишонмовчилар ҳоли қуйидаги оятларда васф қилинади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat