Ассалому алайкум! Аёл киши эри учун уйда пардоз андоз қилиши кераклиги кўпчилик психологлар томонидан тавсия қилинади. Тахоратни бузувчи амаллар қаторида пардоз-қилиш (упа суриш, лаб қош киприклар бўялиши) кўрсатилмаган ва аввал тахорат олиб кейин пардоз қилсак, шу пардоз билан намоз ўқиса бўладими? Ҳар сафар пардоз қилаверишга вақт ва шароит бўлмайди (бола, уй, қайнана қайната). Ҳам 5 маҳал намозимизни ҳам оила мустаҳкамлиги учун эримизга чиройли бўлиб кўриниш учун пардоз қилсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Пардоз таҳоратни бузмайди. Пардоз билан намоз ўқиш ҳам жоиз. Аммо агар пардоз таҳоратда ювиладиган аъзоларга сув етишидан ман қилса таҳорат қилишдан олдин ўша аъзоларни пардоздан тозалаб олиб, сўнг таҳорат олиш лозим. Валлоҳу аълам!