Ассалому алайкум! Билишимча аёллар овоз чиқармай намоз ўқишади. Лекин мен намоз ўқивотканимда ўзмига эшитиладиган даражада баъзан эса ўқивотканимни одамлар ҳам эшитишади. Овоз чиқармай ўқиёлмайман. Жуда қийналаман. Ўқивотканимни эшитиб ўқишга одатланганман. Шундай ўқийвурсам бўладими ёки бу катта гуноҳми?
– Ва алайкум ассалом! Аёллар ҳам фақат ўзларига эшитиладиган тарзда овоз чиқариб намоз ўқишади. Қироатларини ўзлари ҳам эшита омайдиган даражада пас ўқишса намоз дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!