Ассалому алайкум! Мени турмуш қурганимга 2 йил бўлди негадир турмуш ўртоғим билан никоҳимиз ҳақиқийлигига шубҳалана бошладим никоҳимиз тўйнинг барча ташвишлари ўткандан сўнг бўлиб ўтди никоҳ ўқилганда мен томондан бирор гувоҳ берувчи одам йўқ эди. Никоҳда фақатгина мен турмуш ўртоғим, никоҳ ўқувчи домла ва турмуш ўртогимнинг оналари бор эдилар. Тўйгача мен турмуш ўртоғимдан байрамларга тилла совғала кўп олганман лекин махрга ҳеч нарса сўрамабман никоҳни ўқиган киши шу бундан олдин берилган тиллалар махр ўрнига ўтади дедилар. Никоҳимиз ҳақиқийми шуни билмоқчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги никоҳ ва талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!