Ассалому алайкум! Хайрли ишларингизда Аллоҳ панохида бўлинглар! Менинг учта саволим бор: 1) Касал ётган онамларга қарайман. Баъзан намоз пайтимда тинмай чақириб қоладилар. Тез ўқиб, салом бериб тугатишга мажбур бўламан. Шунда тасбех ўгиришга улгурмайман. Менинг намозим қабул бўляптимикан?
2). Онамларни памперсларини алмаштириб, уларни аврат жойларини ювинтирсам менинг тахоратим бузиляптими?
3) Бундан бир неча ой олдин қизимнинг кичик фарзанди судорга билан ўзидан кетиб реанимацияга тушиб қолган эди. Қизим намоз ўқийди. Фарзандини тепасида ўтириб Аллоҳга ваъда берган экан. Агар Аллоҳ фарзандига шифо берса хижобга кираман деб. Аллоҳга хамду санолар бўлсин фарзанди соғайиб кетди. Лекин маълум сабабларга кўра қизим хижобга кира олмаяпти. Энди хар сафар фарзандининг тоби қочса мени Аллоҳ жазолаяпти деб ич этини еяпти. Сизлардан илтимос йўл йўриқ кўрсатинг. Тавба қилса бўладими, қандай қилиб?
Ва алайкум ассалом! 1). Намоздан кейинги тасбеҳларни айтиш эътиборли. Қандай ёки қаерда эмас. Юриб ҳам айтаверинг. 2). Бузилмайди. 3). Тездан авратларини беркитсин. Аллоҳга берилган ваъдани енгил санамасин. Кейинчалик судорги ҳам ҳолва бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!