Ассалому алайкум! Тўйларга чиқадиган видео студио очмоқчиман. Келинни видео ва расмга оладиган жойида аёл киши ёлласам ва тасвирга олса кийин узи монтаж қилса бўладими. Манга бундан пул топиш харом эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрам эркак ва аёллар бир-бири билан аралашиб, ношаръий кийимлар кийиб, бирга рақсга тушиб ёки ичкилик ичиб ўтказиладиган тўйларни тасвирга олиш бўлса жоиз эмас. Шу каби шариатимизда таъқиқланган ишлардан холи тўй бўлса ва аёлларни аёл тасвирчилир тасвирга олиб, ўзлари монтаж қилишса монелик йўқ. Валлоҳу аълам!