Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бола пули

03:16 / 07.12.2022 | Zuhriddinxoja | 922

Ассалому алайкум! Мен адашдим гуноҳ иш қилиб қўйдим. Хақдор бўлмай туриб бола нафақат пули олиш учун махалла раисига пора бериб дакументларни қилдирволдим ва нафақа пули олиб келябман. Қарийиб 7-8 ойдан бери. Бундай қилганим махалла раиси, махаламиздаги ўртоғимни фарзандли бўганда, ўртоғимга айтмай ўзи дакумент қалбаки дакумент қилиб бола пулини олиб юрган экан. Ўртоғим билиб қолиб жанжал қилди, махалла раиси илтимос қилиб ялиниб босди-босди, қилди. Мен бу ноинсоф бизни номимиздан хам қилиб олишдан тоймайди деб ўзим қивогандим. Шу билан олиб юровирибман, кеча каналда кўриб қолдим бир аёл савол берган экан шунга ўхшаш савол. Сразу эсладим ва тавба қилдим пулни қайтармоқчиман. Ўзим оиламни таминлашга бемалол қурбим етади. Ўша аёлни саволига сизлар хақиқий хақдор бола туриб, дакумент қилолмай ололмаятганлар бор экан, шуларга берса бўлади деб жавоб қайтарибсизлар. Мен хам давлатга қайтармай ўша хақийқий хақдорни топиб бериб юрсам бўладими ёки бориб нафақани бекор қилиб, шу пайтгача олган пулимни хақдорга берайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу вақтгача олганларингизни ҳақиқий муҳтожларга беринг. Бундан буён олманг. Тўхтатинг. Тавба қилинг ва истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat